“Халқаро муносабатлар” кафедраси

“Халқаро муносабатлар” кафедраси 1997 йилда “Сиёсатшунослик” кафедраси (1993-2005), “Сиёсий маркетинг” (1999-2004), “Ташқи сиёсат ва дипломатия” (2004-2005) кафедралари негизида ташкил этилди. Унга сиёсий фанлар номзоди, доцент Бахадиров Мурат Махмудович раҳбарлик қилмоқда. Ҳозирги пайтда “Халқаро муносабатлар” кафедраси факультетнинг энг йирик ихтисослашган кафедраси ҳисобланади. Кафедрада “Халқаро муносабатлар назарияси”, “Геосиёсат”, “Қиёсий-сиёсий тизимлар”, “Сиёсий технологиялар”, “Халқаро ташкилотлар”, “Халқаро ахборот таҳлили”, “Шарқ халқаро муносабатлари”, “Ғарб халқаро муносабатлари”, “Қўшни мамлакатлар халқаро муносабатлари”, “Халқаро хавфсизлик ва қуролланишнинг олдини олиш муаммолари” каби ихтисослик фанларидан таълим берилади.

Кафедрада 13 та номзодлик, 6 та докторлик диссертациялари ҳимоя қилинган, 4 та монография ва 250 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. Кафедра Швециянинг Упсала университети, Ҳиндистоннинг Ж.Неру номидаги университети, Жанубий Кореянинг Ажоу-2 университети ва Россиянинг қатор олий ўқув юртлари билан алоқалар ўрнатган.