“Инглиз тили” кафедраси
“Инглиз тили” кафедраси 1995 йил ташкил топган. Кафедра таркиби: 1 нафар фан доктори, 1 нафар фан номзоди, 3 нафар катта ўқитувчи ва 3 нафар ўқитувчи.
Кафедранинг инглиз тилини ўқитиш асосий жиҳатлари: "Grammar", "Analytical reading and writing", "Communicative English", "News", "Legal English", "International law" .
Инглиз тили кафедрасида талабаларни инглиз тилига ўргатиш ва ўқитишнинг такомиллаштирилган тизими шакллантирилган бўлиб, иқтидорли талабаларда синхрон ҳамда кетма-кет таржима қилиш бўйича керакли кўникмалар шакллантирилади.
* Машғyлотлар интернет, аудио ва видео материаллари асосланган ҳолда компьютер ва мультимедиа хоналарида информацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда олиб борилади.
* Фанларни ўқитишда Интернет тармоғидан, кўргазмали, қуроллардан, ўқув фильмларидан фойдаланилади.
* Аудиториялар янги информацион технологиялари билан таъминланган, ҳар бир ўқитувчи ҳар йили янги педагогик ва ахборот технологиялариддан ўз малакаларини ошириб борадилар.