“Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси 2005 йилнинг сентябрида “Сиёсатшунослик ва тарих”, “Психология” ва “Сиёсий маркетинг” кафедралари негизида ташкил этилди. Кафедрада Ўзбекистон ва жаҳон тарихи, Фалсафа, Этика, Эстетика, Мантиқ, Диншунослик, Маданиятшунослик, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти, Социология, Педагогика, Психология, Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар каби фанлар ўқитилади.
Бугунги кунда мазкур кафедрада 5 нафар фан доктори, 7 нафар фан номзоди фаолият юритмоқда. Кафедра ўз педагогик, ижтимоий-сиёсий фаолиятида фанларни ўқитишнинг ҳозирги замон илғор услуб ва тамойиллари, миллий педагогик меросимиз анъаналари, ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси ва янги технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда талабаларга назарий билим бериш билан бирга амалий машғулотларни тренинглар, баҳс-мунозаралар, давра суҳбатлари тарзида олиб боради. Кафедрага тарих фанлари доктори, проф. Фармонов Раҳмон Фармонович раҳбарлик қилиб келмоқда.