Кафедрада немис тили (асосий ва иккинчи чет тили сифатида), итальян тили (иккинчи чет тили сифатида), француз тили (асосий ва иккинчи чет тили сифатида), испан тили (иккинчи чет тили сифатида) ва инглиз тили (иккинчи чет тили сифатида) каби фанлар ўқитилади. Бугунги кунда мазкур кафедрада 1 нафар фан номзоди, 10 нафар катта ўқитувчи, 9 нафар ўқитувчи ва 4 нафар хорижлик ўқитувчилар фаолият юритмоқда.
Кафедрада немис тили, итальян тили, француз тили, испан тили, инглиз тили фанларини ўқитишда ҳозирги замон илғор услуб ва тамойиллари, ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси қўлланилади. Янги технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда талабаларга назарий билим берилади ва амалий машғулотлар тренинглар, баҳс-мунозаралар, давра суҳбатлари тарзида олиб борилади. Кафедрада немис тили, итальян тили, француз тили, испан тили бўйича хорижлик мутахассислар билан иш олиб бориляпти.