ЖИДУ да рассом О. Қозоқовнинг кўргазмаси

2012 ил 24-феврал куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан Жаҳон иқтисодийти ва дипломатия университитетида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби О. Қозоқовнинг "Фусункор туйғулар изғори" альбоми ва "Рангин туйғулар мусаввири" китобининг тақдимоти ғамда "устоз-шогирд" анъанаси асосида ёш рассомларнинг "Анъаналар этади давом" мавзусидаги расмлар кўргазмаси ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Марказий Кенгаши аъзолари, ЎзМТДП Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси девони ходимлари, партиянинг "Аёллар қаноти" ва "Ёшлар қаноти" етакчилари, партия фаоллари, Жаҳон иқтисодийти ва дипломатия университитетининг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ғамда таниқли ва ёш рассомлар иштирок этди. Тадбир партия сайловолди Платформасида белгиланган мамлакатимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий қадриятларимизни, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини, бой тарихий меросимизни асраб-аввайлаш ва бойитиш, миллий тикланиш ғоясини кенг тарғб қилиш ва аҳоли онгига сингдириш, ушбу ғоя асосида халқни Ватан тараққиётига, демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришга қаратилган яратувчилик ва ижодкорлик фаолиятига сафарбар этиш ғамда "устоз-шогирд" анъанавий мураббийлик институтини сақлаган ғолда бу соҳани янада ривожлантириш мақсадида ўтказилди. Шу билан бирга, тадбирда Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Ортиқали Қозоқвнинг "Фусункор туйғулар изҳори" альбоми ва "Рангин туйғулар мусаввири" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда рассомнинг натюрморт, пейзаж, портрет сингари сингари реалистик йўналишлардаги ижодий ишлари намойиш этилди. Рассом асарлари билан танишар экан, иштирокчилар ижодкорнинг авангард услубини юқоридаги йўналишларнинг барчасидан устун қўйиши, авангард тасвирий санъатнинг мураккаб йўналишларидан бири бўлиб, у ўзига хос ёндашув ва катта маъсулият талаб этишини таъкидладилар. О. Қозоқовнинг бу билан чегараланиб қолмай, халқимизнинг миллий анъаналари ва фольклор элементларини мураккаб авангард услубида қўллай бошлагани, унинг талқинида ғарбга хос ушбу услуб шарқона назокат ва нафислик билан уйғунлаштирилганини эътироф этдилар. Кўргазмада намойиш этилган асарлар ижодкорнинг тафаккур олами, тажрибалари кўлами ва ғояларини акс эттиради. Тадбир двомида шунингдек, "устоз-шогирд" анъанааси асосида ёш рассомлар билан "мастер-класс"лар ўтказилди."Анъаналар этади давом" мавзусида ёш рассомлар ижод намуналарининг кўргазмаси ташкил этилди.

расм манбаси: http://fondforum.uz