5240100 – Юриспруденция (Халқаро ҳуқуқий фаолият) бакалавриат таълим йўналиши негизидаги 5А240106 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи мутахассислиги

Мутахассисликнинг тавсифи

Ушбу 5240100Юриспруденция (Халқаро ҳуқуқий фаолият) бакалавриат таълим йўналиши негизидаги 5А240105 – Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрловчи олий таълимнинг асосий таълим дастури амалга оширилади, унинг назарий ва амалий машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган шахсга “магистр” малакаси (даражаси) ҳамда олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги расмий ҳужжат(лар) берилади.

 

5240100Юриспруденция (Халқаро ҳуқуқий фаолият) бакалавриат таълим йўналиши негизидаги 5А240105 – Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи мутахассислигининг умумий тавсифи

 

Магистрлар касбий фаолиятининг соҳалари

  • Олий ва ўрта махсус таълим тизимининг ташкилотлари;
  • илмий, техникавий ва технологик масалалар билан боғлиқ академик, илмий тадқиқот ва муасаса ташкилотлари;
  • илмий-тадқиқот марказлари;
  • илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари;
  • давлат бошқаруви органлари;
  • Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар мажмуини қамрайди.

Магистрларнинг касбий фаолияти объектлари

5240100 – Юриспруденция (Халқаро ҳуқуқий фаолият) бакалавр таълим йўналиши негизидаги 5А240106 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи мутахассислиги бўйича магистрлар касбий фаолиятининг объектлари - дипломатик ҳуқуқ, дипломатик ҳуқуқ нормаларини кодификациялаш, дипломатик фаолиятни амалга оширувчи давлат идораларининг тизими, дипломатик ваколатхоналар, дипломатик дахлсизлик ва имтиёзлар, халқаро ташкилотларнинг дипломатик ҳуқуқи, консуллик ҳуқуқи, консуллик муносабатларини ўрнатиш, махсус миссиялар ҳуқуқи, дипломатия ва протокол, дипломатик қабул тақдимоти ва протоколнинг халқаро муносабатлардаги ўрни, консуллик хизмати.

 

Магистрлар касбий фаолиятнинг турлари

5А240106 – Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи мутахассислиги бўйича магистр ўзининг махсус, илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик тайёргарлигига мувофиқ қуйидаги:

  • амалий фаолият: Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида, Вазирлар Маҳкамасида, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, аналитик (таҳлилий) тизимларда ва бошқармаларда, халқаро институт ва ташкилотларда, турли халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналари, халқаро ва маҳаллий ноҳукумат ташкилотларда;
  • ташкилий-бошқарув фаолияти: турли даражадаги ижроия ҳокимияти органлари, жамоат ва тижорат тузилмаларида, мулк шаклидан қатъий назар, корхоналарда юрист-консульт сифатида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
  • илмий-тадқиқот фаолияти: дипломатик ва консуллик ҳуқуқининг долзарб муаммоларини ўрганиш, уларни ечимининг самарали йўлларини излаш;
  • илмий-педагогик фаолият: олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида дипломатик ва консуллик ҳуқуқи фани бўйича ўқитувчилик фаолиятларини бажаришлари мумкин.

 

Таълим дастурининг мутахассислик фанлари блоки бўйича талаблар

Умумметодологик фанлар блоки, умуммутахассисликнинг интеграллашган курси ва илмий, педагогик фаолият бўйича магистр тайёргарлигига бўлган умумий малакавий талаблар «5240100 – Юриспруденция (Халқаро ҳуқуқий фаолият) бакалавриат таълим йўналиши негизидаги мутахассисликлар бўйича магистрларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйиладиган умумий талаблар» Давлат таълим стандартида келтирилган.

Касбий малакавий талаблар

Магистр:

ҳукуқ соҳасида: дипломатик ва консуллик ҳуқуқи мутахассислиги бўйича илм-фан, ҳуқуқий билимларнинг замонавий ютуқларини амалиётга татбиқ қилишга йўналган касбий тайёргарликка эга бўлиши, халқаро ҳуқуқ мутахассислигининг илмий муаммоларини шакллантириши ва ечимларни кўрсата олиши, билимлар базасини ярата олиши ва ундан ўзининг касбий фаолиятида фойдалана олиши;

илмий соҳада: ўз мутахассислиги доирасида замонавий тадқиқот методларини эгаллаган бўлиши; маълумотларни қайта ишлай олишни; илмий муаммоларни ечишда тизимли ёндашишдан фойдаланиб тадқиқотларнинг янги услубларини ишлаб чиқиши ва ҳаётга татбиқ эта олиши; халқаро ҳуқуқнинг долзарб масалаларини таҳлил қилишнинг турли усулларини қўллашни; турли даражадаги тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича моделлар тузишни; музокаралар жараёнини бошқариш психологияси билиши;

бошқариш соҳасида: бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва илмий жамоаларни бошқаришни илмий асосда ташкил қила билиши, ахборот ва замонавий педагогик технологияларни эгаллаган бўлиши;

таълим соҳасида:  узлуксиз таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказилишига кўмаклашиш (ўқув персонали), тадқиқотларда иштирок этиш, маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасаларида ўқув машғулотларини ўтиш, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини эгаллаш ва татбиқ этишни билиши керак.

Касбий маҳорати бўйича ўз билими ва кўникмасини эгаллаган лавозимида мустақил фаолият кўрсатиш талабларига ва касбий маҳоратга жавоб бериши керак.