«Иқтисодиёт назарияси» кафедраси 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, кафедрада «Иқтисодиёт назарияси», «Макроэкономика», «Микроэкономика» каби фанлардан таълим берилади.
Кафедра макроиқтисодий мувозанат назарияси, солиқ-бюджет, пул-кредит ва савдо сиёсатини шакллантириш механизмлари, реал сектор, ҳукумат, молиявий воситачилар ва халқаро капитал томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ўзаро мувофиқ бўлишини таъминловчи моделларни тадқиқ қилади.
Шунингдек, талабаларда асосий макроиқтисодий тушунчалар ва тамойиллар ва асосий макроиқтисодий моделлар қўллай олиши бўйича таълим профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.