5231100- Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар таълим йўналиши  – Ўзбекистон узлуксиз таълим Давлат таълим стандартлари, олий таълимнинг Давлат таълим стандарти, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари Классификаторига киритилган ва "бакалавр" академик даражаси берилади. 

             Таълимнинг кундузги ўқиш шаклида муддати – 5 йил.

Бакалавр:

  • касблар ва лавозимлар миллий классификаторига мувофиқ олий маълумотли шахс эгаллаши лозим бўлган лавозимларда таълимнинг ушбу йўналиши бўйича мустақил фаолият кўрсатишга;
  • таълим йўналиши ҳамда турдош таълим йўналишларининг магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълим олишни давом эттиришга;
  • қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида қўшимча касбий таълим олишга тайёрланган бўлиши шарт.

5231100 - Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар таълим йўналиши бўйича бакалавр касбий фаолияти соҳасининг объекти ва тавсифи.

Таълим йўналишнинг илм-фан ва техника соҳасидаги ўрни

5231100- Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар таълим йўналиши фан ҳамда иқтисод соҳалари йўналиши бўлиб, ташқи иқтисодий муносабатлар соҳасига мос бозор қарорларини қабул қилиш кўникмаларини ҳосил қилишга хизмат қилади.

Касбий фаолият объектлари

5231100 - Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар таълим йўналиши бўйича бакалаври касбий фаолиятининг объекти: жаҳон хўжалиги ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча соҳалари, шунингдек, халқаро банк, молия ва савдо муносабатлари, жаҳон хўжалигида ишлаб чиқариш омилларининг кўчиб юриши ҳамда жаҳон иқтисодиётидаги ва халқаро иқтисодий муносабатларда кечаётган жараёнлар ва уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига таъсири ҳисобланади.

Касбий фаолият турлари

5231100 - Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар таълим йўналиши бўйича бакалавр, фундаментал умумкасбий ва махсус тайёргарлиги бўйича касбий фаолиятининг қуйидаги турларини амалга ошириш мумкин:

  • амалий ишлар доирасида: Ташқи ишлар вазирлигида атташе, референт, инспектор, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида эксперт-иқтисодчи, ташқи иқтисодий фаолият кўрсатувчи қўшма корхоналарда, ташкилот ва корхоналарда менежер, маркетолог;
  • ташкилий-бошқарув ишларида: қимматли қоғозлар бўйича мутахассис, молия ва банк ташкилотларида дилер, бухгалтер, аудитор;
  • илмий-тадқиқот ишларида: замонавий халқаро иқтисодий муносабатлар асосий муаммоларини тадқиқ этишда материалларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш.

Турдош касбларга мослашиш имкониятлари

5231100 - Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар таълим йўналиши бўйича бакалавр қуйидаги касбий фаолият турларига мослашиши мумкин:

  • маъмурий-бошқарув соҳасида: корхона ва ташкилотларда маркетинг бўйича мутахассис, иқтисодчи, ҳужжат юритувчи, ижтимоий ишлар бўйича мутахассис, бошқарувчи сифатида ишлар;
  • эксперт-маслаҳат соҳасида: ташқи иқтисодий фаолият соҳаси бўйича корхоналарга маслаҳат хизмати кўрсатиш бўйича ишлар;

Бакалавр белгиланган тартибда олий ва ўрта махсус касб таълими муассасаларида, шунингдек, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ишлаши мумкин.