АБИТУРИЕНТ - 2012

 

ЭЪЛОН

МАГИСТРАТУРА

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистратурасининг кириш (тест) имтиҳонлари 2012 йил 6 август куни соат 08:00 дан бошлаб қуйидаги тартибда ўтказилади:

1-гуруҳ - соат 08.00 дан - 10.30 гача (“Жаҳон иқтисодиёти” мутахассислиги);

2-гуруҳ - соат 10.30 дан - 13.00 гача (“Халқаро ҳуқуқ” ва  “Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи” мутахассисликлари);

3-гуруҳ - соат 13.00 дан – 15.30 гача (“Халқаро муносабатлар” ва “Ташқи иқтисодий фаолият” мутахассисликлари).

 

                                                         ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ

 

МАГИСТРАТУРА АБИТУРИЕНТИГА ЭСЛАТМА!

  1. Барча абитуриентлар имтиҳонга шахсан фуқаролик паспорти ва ЖИДУ рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмасдан келишлари шарт;
  2. Барча абитуриентлар фақат тасдиқланган вақт ва гуруҳларда имтиҳон ўтишлари қатъий белгилаб қўйилсин ва ўз вақтида имтиҳонларга келмаган абитуриентлар имтиҳонга қўйилмайдилар ҳамда улар учун бошқа имтиҳон синовлари ўтказилмайди;
  3. Тест синовлари ўтказиладиган куни абитуриент томонидан университет ҳудудига микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, бошқа алоқа воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш ҳолати аниқланса, абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва далолатнома тузилиб, у бинога киритилмайди ва тест синовларида қатнашишга рухсат берилмайди;
  4. Агар тест топшириш жараёнида абитуриент томонидан микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, бошқа алоқа воситалари ва шпаргалкалардан фойдаланиш ҳамда  бошқа абитуриентга ёрдам бериш ҳоллари аниқланса, абитуриент зудлик билан тест синовларидан четлаштирилади.

 

ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ


2012/2013 ўқув йилида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бакалавриатига абитуриентлардан тушган аризалар тўғрисида маълумот

 

                                                                                                                                                   сана: 20.07.2012

 

ОТМ таълим йўналиши номи

Қабул режаси

Тушган аризалар сони

Олимпиада ғолиблари сони

Харбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар сони

Жами

Ўзбек

Рус

Ўзбек

Рус

 жами

Ўзбек

Рус

Ўзбек

Рус

1

Жаҳон сиёсати

50

30

20

207

86

293

6

2

18

 

2

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар

100

60

40

324

136

460

1

0

16

2

3

Юриспруденция      (Халқаро ҳуқуқий фаолият)

60

36

24

274

94

368

0

0

9

2

 

жами :

210

126

84

805

316

1121

7

2

43

4

 

КЎП БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР

 

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабаларни қабул қилиш бўйича сизни қизиқтирган саволларга қуйида жавоб олишингиз мумкин.

        1. Университет бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари

     Университет бакалавриатига талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги HИЗОМга асосан амалга оширилади.

 

        2. Университетда қандай таълим йўналишлари бўйича талабалар ўқишга қабул қилинади? 

    ЖИДУ қуйидаги таълим йўналишлари бўйича абитуриентларни ўқишга таклиф қилади:

     -   Жаҳон сиёсати

     -   Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)

     -   Юриспруденция (Халқаро ҳуқуқий фаолият)

        3. Университет бакалавриатидаги таълим йўналишлари бўйича қабул режаси

      Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан университет учун 2012-2013 ўқув йили учун қуйидаги қабул режаси белгиланди:

 

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бўйича 2012/2013 ўқув йилида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул кўрсаткичларининг таълим йўналишлари

ва ўқиш тиллари бўйича тақсимланиши

Шифр

Олий таълим таълим йўналишлари муассасаси

Ж

а

м

и

Давлат грантлари асосида

Тўлов-контракт асосида

жами

Шу жумладан

Жами

 

Шу жумладан

ўзбек

рус

ўзбек

рус

 

ЖИДУ бўйича жами

210

65

39

26

145

87

58

5120700

Жаҳон сиёсати

50

15

9

6

35

21

14

5231100

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақа ва фаолият турлари бўйича)

100

30

18

12

70

42

28

5240100

Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият)

60

20

12

8

40

24

16

*Кейинги ўқув йилларида қабул режаси ўзгариши мумкин

           Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бўйича 2012/2013 ўқув йилида магистрлар тайёрлаш бўйича қабул кўрсаткичларининг таълим йўналишлари ва ўқиш тиллари бўйича ТАҚСИМЛАНИШИ

(таълим шакли – кундузги)

Шифр

Олий таълим таълим йўналишлари муассасаси

Ж

а

м

и

Давлат грантлари асосида

Тўлов-контракт асосида

жами

ўзбек

рус

жами

ўзбек

р

 

ЖИДУ бўйича жами

60

10

5

5

50

31

19

5А120701

  Халқаро муносабатлар

15

2

1

1

13

8

5

5А231101

  Жаҳон иқтисодиёти (минтақа ва фаолият турлари бўйича)

21

4

2

2

17

10

7

5А231102

  Ташқи  иқтисодий  фаолият (тармоқлар ва фаолият    турлари бўйича)

6

1

1

0

5

3

2

5А240105

  Халқаро ҳуқуқ (соҳалар бўйича)

12

2

1

1

10

6

4

5А240106

  Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи

6

1

0

1

5

4

1

 

         4. 2011-2012 ўқув йилида бакалавриат йўналишлари бўйича ўтиш баллари қандай бўлди?

       2011-2012 ўқув йили учун ДТМ Тест синовлари қайдномасига кўра, қабул натижалари қуйидагича бўлди:

      2011 йил 12 август ҳолати

         (АС-аризалар сони, БЎ-бир ўринга, Г-грант, К-контракт, максимал бал - 226,8)

 

 

Йўналишлар номи

АС

БЎ

Ўтиш бали

Г

К

1.

Жаҳон сиёсати

ўзбек

223

7,4

220,5

193,9

рус

94

4,7

205,7

177,5

2.

ЖИ ва ХИМ (минтақа ва фаолият турлари бўйича)

ўзбек

246

4,1

219,1

199,3

рус

137

3,4

208,7

190,6

3.

Юриспруденция (Халқаро ҳуқуқий фаолият)

ўзбек

183

5,1

213,1

177,0

рус

114

4,8

213,3

184,1

 

Жами

ўзбек

652

5,2

 

 

рус

345

4,1

 

 

        5. Университетга ўқишга кириш учун қандай ҳужжатлар топширилади?

      ЖИДУга ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилади: 

      -    Университет ректори номига ариза (Ҳужжат топшириш пайтида тўлдирилади)

      -    Ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва унинг ксеронусхаси

      -     № 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома

      -    Паспортнинг нусхаси

      -    3,5 Х 4,5 см  ҳажмдаги  6 та  фотосурат

      -   (оқ-қора матовий, муҳр учун оқ бурчакли)

      -    Меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда кўчирма.

      -   Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.

       -  Ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга ўқишга киришда имтиёзлар берадиган ҳарбий қисмлар қўмондонлиги тавсияномалари (асл нусхаси) юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда 20 июлгача (шу куни ҳам) топширилади. 20 июлдан кейин топширилган ҳарбий тавсияномалар қабул қилинмайди.

       -  Абитуриент томонидан паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.

        6. Ўқишга кириш учун қандай фанлардан тест синовлари топширилади?

       ЖИДУга ўқишга кириш учун қуйидаги фанлардан тест синовлари топширилади:

Таълим йўналиши номи

Тест синови ўтказиладиган фанлар мажмуаси

Балл

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар

Математика

Чет тили

Она тили ва адабиёти

3.1

2.1

1.1

Жаҳон сиёсати

Тарих

Чет тили

Она тили ва адабиёти

3.1

2.1

1.1

Юриспруденция

Тарих

Чет тили

Она тили ва адабиёти

3.1

2.1

1.1

 

 

    7. Тест синовлари пайтида абитуриентларга қандай талаблар қўйилади?

   ЖИДУ талабаларни қабул қилиш бўйича тест синовлари “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ” га асосан ўтказилади.

   Абитуриент саволлар китоби ва жавоблар варағини олгандан сўнг, жавоблар варағи варианти билан саволлар китоби варианти мослигини ҳар бир фан бўйича синчиклаб текшириб чиқади. Саволлар китобининг фанлар бўйича тест топшириқларида типографик хато ёки бошқа сабабларга кўра тўла нашр қилинмаган ўринлар ёки бетлар ва шунга ўхшаш хатолар бўлса, дарҳол аудитория раҳбарига хабар беради ва нуқсонсиз тест саволлари китоби ҳамда жавоблар варағини олади (агар абитуриент соат 9.00 гача саволлар китобидаги нуқсонлар ҳақида аудитория раҳбарига хабар бермаса, унинг мурожаати қабул қилинмайди). Саволлар китобининг тегишли жойига ўз фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзиб, имзо қўяди. Абитуриент саволлар китоби ва жавоблар варағининг “Абитуриентлар диққатига” қисмини ўқиб чиқиши ва белгиланган қоидаларни бажариши шарт.

   Жавоблар варағини тўлдиришда абитуриент фақат кўк (ҳаворанг) пастали шарикли ручкадан фойдаланади. Фломастер, сиёҳли авторучка ва гелли ручкалардан фойдаланиш ман этилади.

   Абитуриент ўзи ҳақидаги маълумотларни жавоблар варағининг тегишли қисмига титул варағидан кўчириб ёзади ва имзо қўяди.

   Жавоблар варағи рақамини титул варағи ва рухсатномасидаги мос катакларга кўчириб ёзади.

   Паспорти серияси ва рақамини, махсус кодини, таълим муассасаси кодини ва танлов кодини жавоблар варағининг мос жойларига титул варағидан кўчиради ва доирачаларни мос равишда бўяйди.

   Титул варағи ва рухсатномасига аудитория раҳбари ва кузатувчиларининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзув тахтасидан (доска) кўчириб ёзади.

   Ҳар бир фан бўйича жавобларни мос равишда ўз жойига белгилайди. Чет тили бўйича тест топшираётган абитуриент мос келган тилга тегишли доирачани бўяши шарт.

   Ҳар бир тест саволига фақат битта жавоб белгиланади. Агар битта саволга икки ёки ундан кўп жавоб белгиланса, ушбу жавобга балл берилмайди.

  Жавобларни танлаш учун 108 та саволга 3 соат вақт берилади.

 Жавобларни танлаш - ихтиёрий. Абитуриент ўзи танлаган жавобларини жавоблар варағининг тегишли блокига мос равишда кўчиради. Бунинг учун тестга ажратилган вақтдан ташқари 20 дақиқа вақт берилади.

  Тўлдирилган жавоблар варағи абитуриентнинг билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжатдир.

  Жавоблар варағининг тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир.

 Жавоблар варағида тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган, жавоблар варағини алмаштирган, фан блоклари ўрнини алмаштириб бўяган, жавоблар варағининг тегишли блокларида фамилияси, исми ва отасининг исми, таълим муассасаси коди, махсус коди, танлов коди, паспорт серияси ва рақамини ёзмаган ҳамда имзо қўймаган, титул варағига жавоблар варағи рақамларини ёзмаган ёки ундаги рақамларни бўяган абитуриентларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.

  Тест синови тугагунга қадар абитуриентларнинг аудиториядан чиқиши тақиқланади. Аудиториядан чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди.

 Тест синовларига абитуриент микрокалкулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, алоқа воситалари ва шпаргалкалар олиб кирган бўлса, тест жараёни давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса, абитуриентларга ёрдам берса ва шу каби салбий ҳолларда абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва далолатнома тузилиб, у тест синовидан четлаштирилади.

  Тест синовини белгиланган муддатдан олдин тугатган абитуриент саволлар китоби, жавоблар варағи ва титул варағини аудитория раҳбарига топширади, абитуриентлар рўйхатидаги ўз фамилияси тўғрисига тестни тугатган вақтини ёзади ва ўз жойига бориб ўтиради. Агар у бошқа абитуриентларга ёрдам берса ёки уларнинг ишлашига халақит берса, унга ҳам тест синовидан четлаштириш ҳақида далолатнома тузилади ва далолатнома жавоблар варағига елимланади.

  Абитуриентлар аудиторияда тест синовларини топшириш қоидалари бузилганлиги тўғрисида аудитория раҳбари ва кузатувчисига мурожаат қилишлари мумкин.

  Абитуриент томонидан саволлар китоби варағи йиртиб олинганлиги аниқланса, тест синовларини топшириш қоидалари бузилган ҳисобланади ва тест синовидан четлаштирилади. Ушбу ҳақда далолатнома тузилиб, жавоблар варағига елимланади.

  Тест синовидан четлаштирилганларнинг жавоблар варағи ўқилмайди ва унга балл берилмайди.

  Абитуриент жавоблар варағининг тегишли жойини бўяш билан аудиториядаги тест жараёнининг боришига ўз фикрини билдириши мумкин.

 Тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг, аудитория раҳбари тест синови тугаганлигини расман эълон қилади. Абитуриентларнинг барча тест материаллари: саволлар китоби, жавоблар варағи ва титул варақларини аудитория раҳбари ва кузатувчиси йиғиб олади. Бу вақтда ҳамма абитуриент ўз жойида ўтиради. Тест материалларини ўз вақтида топширмаган абитуриентлар учун белгиланган тартибда далолатнома тузилади ва унинг жавоблар варағига елимланади.

   Аудитория раҳбари ва кузатувчиси тест материалларини санаб қутига жойлаштиради ва қутидаги шаклда белгиланган жойга икки абитуриент ҳам имзо қўяди.

  Ўтказилган тест синовлари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Давлат тест марказида мурожаатларни кўриш комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) ташкил этилади. Комиссия таркибига Давлат тест марказининг масъул ходимлари ва фанлар бўйича экспертлари киритилади. Комиссиянинг таркиби Давлат тест маркази директори томонидан тасдиқланади.

   Мурожаат этувчи тест жавоблари эълон қилинган кундан бошлаб бир ой давомида Комиссияга ёзма равишда мурожаат қилиши мумкин. Унинг аризаси рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.  Ариза мурожаат этувчи иштирокида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш жараёнида мурожаат этувчининг ота-онасидан бири шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда қатнашишга ҳақли. Мурожаат этувчи комиссияга паспорти ва рухсатномаси билан белгиланган куни келиши шарт.

  Аризани кўриб чиқиш жараёнида мурожаат этувчига унинг жавоблар варағи кўрсатилади ва унга тест синовида йўл қўйган нотўғри жавоблари рўйхати билан биргаликда тестда тушган саволлар китобининг нусхаси берилади.

   Мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича баённома тузилади ва Комиссия аъзолари ҳамда мурожаат этувчи томонидан имзоланади.

   Комиссия хулосаси бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этилади.

       8. ЖИДУ хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби

    Университетга хорижий фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги қарори билан тасдиқланган “Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

       9. Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий тавсияномага эга бўлган фуқароларни қабул қилиш тартиби қандай?

    Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар олий таълим муассасига ҳужжат топшириши билан боғлиқ тегишли ҳужжатлар (буйруқ ва низом) танишишлари мумкин.

      10. Таълим йўналишлари ва уларга тест бўйича мувофиқ келувчи фанлар рўйхати 

ОТМлар бир таълим соҳасига тегишли таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси билан бу ерда танишиш мумкин.

        11. ЖИДУ магистратурасига қайси мутахассисликлар бўйича талабалар қабул қилинади?

     -  Халқаро муносабатлар

    -  Жаҳон иқтисодиёти (минтақа ва фаолият турлари бўйича)

    -  Ташқи иқтисодий фаолият (тармоқлар ва фаолият турлари бўйича)

    -  Халқаро ҳуқуқ (соҳалар бўйича)

    -  Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи

       12.  ЖИДУ магистратурасига ўқишга кириш учун қандай ҳужжатлар топширилади?

      ЖИДУ га магистратура талабалар "Олий таълим муассасаларининг магистратурасига Қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом" асосида қабул қилинади.

      ЖИДУ магистратурасига ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

    -   Университет ректори номига ариза (Ҳужжат топшириш пайтида тўлдирилади)

    -   Тўлиқсиз олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси

    -   № 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома

    -   Паспортнинг нусхаси

2012/2013 ўқув йилида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетиабитуриентлари учун консультациялар жадвали

Фанлар

Сана

Соат

Ўтказилиш жойи

Консультант ўқитувчи

  1.  

Математика (ўзбек тилида)

09, 11, 13, 23 июль

10.30-11.50

«A» корпус, 13 аудитория

Рахматов М.

  1.  

Математика (рус тилида)

09, 11, 13, 23 июль

12.00-13.20

«A» корпус, 13 аудитория

Умарова Ш.

  1.  

Тарих (ўзбек тилида)

10, 12, 17, 19 июль

09.00-10.20

«A» корпус, 13 аудитория

Кучаров Ч.

  1.  

Тарих (рус тилида)

10, 12, 17, 19 июль

10.30-11.50

«A» корпус, 13 аудитория

Турсунова Р.

  1.  

Ўзбек тили

12, 14, 19, 21 июль

12.00-13.20

«A» корпус, 13 аудитория

Аббасова Г.

  1.  

Рус тили

12, 14, 19, 21 июль

12.00-13.20

«A» корпус,

15 аудитория

Шарипова Н.

  1.  

Инглиз тили

16, 18, 20, 24 июль

10.30-11.50

«A» корпус, 13 аудитория

Табак Г.А. 

  1.  

Немис тили

16, 18, 20, 24 июль

10.30-11.50

«A» корпус, 15 аудитория

Асатова Г.

  1.  

Француз тили

16, 18, 20, 24 июль

10.30-11.50

«A» корпус,

9 аудитория

Ходжаева Х.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия магистратурасига кириш синов фанлари бўйича маслаҳатлар жадвали


Фанлар

Куни ва вақти

Масъул

Ўтказилиш жойи

1.

Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти курси бўйича

2012 йил 25 июль

соат 10:30

Р.Фармонов

ЖИДУ Протокол ва этикет зали

2.

“Халқаро муносабатлар”  мутахассислигига мос келувчи махсус фанлар бўйича

2012 йил 26 июль

соат 10:30

М.Бахадиров

ЖИДУ Протокол ва этикет зали

3.

“Халқаро ҳуқуқ” ва “Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи” мутахассислигига мос келувчи махсус фанлар бўйича

2012 йил 26 июль

соат 12:00

<