“Халқаро муносабатлар йўналиши бўйича инглиз тили” кафедраси

 “Халқаро муносабатлар йўналиши бўйича инглиз тили” кафедраси 1992 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда кафедрани сиёсий фанлар номзоди Табак Гульзаде Абдурамановна  бошқариб келмоқда. Халқаро муносабатлар йўналиши бўйича инглиз тили курсини ўқитишдан асосий мақсад  талабаларда нафақат ушбу тилни ўрганиш ва эгаллаш, балки инглиз тилини амалиётда ва иш юритиш жараёнида қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Кафедрада инглиз тили халқаро муносабатлар соҳасининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган ҳолатда ўқитилади. 

Кафедрада синхрон ва ёзма таржима, расмий ёзишма, лингво-мамлакатшунослик, мутахассислик бўйича атамалар, инглиз тилидан она тилига, она тилидан инглиз тилига, мутахассислик бўйича адабиётларни таржима қилиш, оғзаки матнда кўрсатилган мавзуда ва мутахассислик бўйича суҳбатлар ўтказиш, расмий иш ҳужжатларини инглиз тилига ва инглиз тилидан она тилига таржима қилиш кўникмалари шакллантирилади.