“Давлат қурилиши ва ҳуқуқ” кафедраси 1995 йилда ташкил этилган. Кафедрада 2 нафар фан доктори, 5 та фан номзоди, 3 та катта ўқитувчи ва 2 ўқитувчи ишлайди.
ЖИДУ, Халқаро ҳуқуқ факультетида 1995 йили “Давлат қурилиши ва ҳуқуқ” кафедраси ташкил этилди.
Кафедранинг асосий вазифалари – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий Дастур”ида белгилаб қўйилган мақсад ва вазифалардан, шунингдек, Ўзбекистоннинг таълим соҳасига оид халқаро шартномалари қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат қурилиши ва ҳуқуққа оид фанлар бўйича ўқув, услубий ва илмий-услубий ишларни амалга ошириш, талабалар орасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш, шунингдек, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш йўли билан жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш ва халқаро саводхонликни оширишдан иборат. Кафедра томонидан бакалавриатда 17 та фан, магистратура йўналишида 5 та фан ўқитилади. Барча фанлардан ўқув режа ва дастурлар (намунавий ва ишчи) мавжуд бўлиб, ўқув жараёни бевосита қатъий режа асосида бажариб келинмоқда.
* Кафедрада фанлар янги ахборот ва педагогик технологиялари ёрдамида олиб борилади. Ўқув машғулотларда “бумеранг”, “ақлий ҳужум”, “муаммоли дарс” каби янги педагогик усуллардан кенг қўлланилади.
* Барча фанлар бўйича слайдли тақдимотлар тайёрланган ва улардан дарслардан фойдаланилади.
* Фанларни ўқитишда Интернет тармоғидан, кўргазмали, қуроллардан, ўқув фильмларидан фойдаланилади.
* Аудиториялар янги информацион технологиялари билан таъминланган, ҳар бир ўқитувчи ҳар йили янги педагогик ва ахборот технологиялариддан ўз малакаларини ошириб борадилар.